БУХОРО ШАХРИДАГИ ДИЛКУШО ЖОМЕ МАСЖИДИ ХАЛҚГА ТОРТИҚ ЭТИЛДИ !
12 апрел 2021 й.
1203 марта ўқилди.

 
БУХОРО ШАХРИДАГИ ДИЛКУШО ЖОМЕ МАСЖИДИ
ХАЛҚГА ТОРТИҚ ЭТИЛДИ !

Мамлакатимизда дин равнақи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб шодликлар-шодликларга уланмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Шулардан бири бугун 12 апрел куни Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” жомеъ масжидининг янгидан барпо этилиб, Рамазон ойи олдидан халқимизга топширилганидир.
Мазкур масжид янги биносининг очилиш маросимида Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир Элов сўзга чиқиб, бугунги кунда яратиб берилаётган шароитлар тўғрисида маъруза қилди. Бундай имкониятларнинг ортида тинчлик ва хотиржамлик деган буюк неъмат борлигини таъкидлади. “Дилкушо” жомеъ масжиди жойлашган кўп сонли аҳолиси учун мўътабар манзилга айланишини таъкидлаб, барчани ушбу муборак ойдаги хурсандчилик билан яна бир бор қутлади ҳамда бу каби хайрли ишлар диний қадриятларга бўлган улкан эътибор натижаси эканини таъкидлади. Бухоро халқини муборакбод этиб, масжидни қурган азиз халқимизнинг саховатли фарзандлари ва барча юртдошларимиз ҳаққига дуои хайрлар қилинди.
Шунингдек, бу борада ояти каримада ҳам қуйидагича таъкидлангани эслатиб ўтилди: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” (Тавба, 18). 
Ушбу ояти каримадан маълум бўладики, масжидларни обод қилиш, уларни таъмирлаш юксак имон ва мустаҳкам эътиқоднинг кўринишидир. Зеро, масжид қуриш, уни обод қилишнинг савоби улуғ эканини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ифода этганлар: “Ким Аллоҳнинг розилигини истаб масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда қаср барпо қилади” (Имом Бухорий ривояти). 
Яна  шуни таъкидлаш жоизки, масжидлар ободлиги юртнинг маъмурлигидан нишон. Илло, масжидга ибодатга келган кишилар Ватан тинчлиги, юрт равнақи, халқ осойишталигини сўраб дуо этади. Ана шу дуолар шарофати ила Яратган юртимизни янада фаровон қилади. 
Ушбу янгидан қурилган жомеъ масжидни Аллоҳ таоло Бухорои Шариф аҳлига муборак қилсин!   
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:50
Куёш: 05:32
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram