"Имомлар соғлом турмуш тарзи тарафдори!"
03 март 2021 й.
185 марта ўқилди.

 
"Имомлар соғлом турмуш тарзи тарафдори!"

Имомлар майдонда тўп тепишди. Айни пайтда вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида вакиллик тасарруфидаги диний соҳа ходимлари ўртасида “Имомлар - соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида мини-футбол (футзал) мусобақаси ўтказилмоқда.
Турнирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Э.Мажидов, вилоят бош имом хатиби Ж.Элов турнирнинг диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, соҳа ходимлари ўртасида ўзаро дўстона муҳитни яратиш ва уларни доимий равишда спортга жалб қилиш борасидаги аҳамияти хусусида тўхталиб, мусобақа ишида омад тиладилар.
Тегишли шаҳар ва туманлар жамоаларидан ташкил этилган 12 та команда иштирок этаётган турнирнинг дастлабки кунида мавжуд учта гуруҳнинг 1- ва 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Вилоят имомларининг дунёвий, хусусан спортда ҳам фаолликлари кўзгусига айланган турнир мухлисларга қизиқарли вазиятларни туҳфа этмоқда.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи якуний тур ва плей-офф ўйинлари 3-4 март кунлари ўтказилади. Ғолибликка даъвогарлар кўп. Ҳозирча эса фақат кузатамиз...

Акбар Рустамов. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:50
Куёш: 05:33
Пешин: 13:10
Аср: 18:10
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram