ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ
07 июл 2023 й.
«орқага
112 марта ўқилди.
ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ЁШЛАР
ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ
ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ
Жорий йилнинг 6 июль куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида “Хожагон-Нақшбандия тариқатининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусидаги республика илмий конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур илмий конференцияда катта илмий салоҳиятга эга дин тарихи, ислом фалсафаси ва Нақшбандия тариқати муаммолари билан шуғулланиб келаётган таниқли олимлар, ёш тадқиқотчилар, диний муассаса ходимлари, талаба ҳамда мударрислар онлайн ва офлайн иштирок этишди.
Анжуманда Баҳоуддин Нақшбанд ва Абдухолиқ Ғиждувонийнинг илмий-назарий меросини асраб-авайлаш, уларнинг асарларида тарғиб этилган инсонпарварлик, ҳалоллик, поклик, маънавий баркамоллик каби умуминсоний қадриятларни келажак авлодга асл ҳолда етказиш, маънавий мероснинг илмий жиҳатларини чуқур ўрганиш бўйича бахс-мунозаралар юритилди.
Конференция юзасидан кўплаб мақола ва тезислар келиб тушган бўлиб, 40 дан ортиқ маъруза тезислари ташкилий қўмитага етказилди. Мутахассислар томонидан таҳрирдан ўтказилиб, нашрга тайёрланди ва алоҳида тўплам шаклида нашр этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати