Табриклаймиз!
30 ноябр 2021 й.
1803 марта ўқилди.

 
Табриклаймиз!

Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари” мавзусида тадқиқотчи Aзизхўжа Иноятовнинг 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Машҳур воиз, Жўйбори калон аёл-қизлар мадрасаси мудири Aзизхўжа Иноятов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг 18 нафар аъзолари томонидан 100 фоизлик овоз билан докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди!

Тошкент ислом институти жамоаси Aзизхўжа Иноятовни муваффақиятли докторлик диссертация ҳимояси билан табриклайди! Аллоҳ таоло бундай ҳимояларни бардавом ва янада зиёда қилсин!

Эслатиб ўтамиз, мазкур исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳимояси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизими вакиллари орасидаги илк мустақил тадқиқот ҳисобланади.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram