Ушбу файзли маросимни “Uzreport” телеканали орқали шу йил 30 июль, арафа куни кечки соат 21:00 да тўғридан-тўғри кузатиб, бахраманд бўлишингиз мумкин. Шунингдек, ITV (https://itv.uz/#!/muslim)интернет телеканалидаги MuslimTV (https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ) ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам онлайн намойиш этамиз
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини имзолади.
Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги жамоаси бир неча йиллар давомида вилоят масжидларида имом-хатиб ҳамда вилоят бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган Нуруллаев Мансур Азимовичнинг вафоти муносабати билан унинг оиласига чуқур таъзия изҳор этади.
Жўйбори Калон мадрасасасига ҳужжат топширган барча талабаларга омад тилаймиз!
Юртимизда сўнги йилларда миллий-диний қадриятларимизга бўлган эътибор янада кучайтирилиб, ислом дини равнақи йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маърифий асарларини ўрганишга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда сезиларли натижаларга эришилди.
Айни пайтда мазкур иншоотда ички ва ташқи пардозлаш ишлари, шунингдек, атрофни ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ободонлаштириш режалаштирилган. Ўзбекистонлик мутахассислар Бухоро услубида масжид қуришмоқда.