Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва шахсан ўз номимдан 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганларнинг оилалари, қариндош-уруғлари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этаман.
Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Билим юртида ташкил этилган “Қуръони карим ва тажвид” пуллик ўқув курслари 4 та гуруҳ ва кўзи ожизалар гуруҳи тингловчилари ўртасида 2019 йил 12 декабрь куни “Қуръон қалблар шифоси” кўрик танлови ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Бухоро вилоятига сафарлари мобайнида ҳудуддаги ёрдамга муҳтож ва жисмоний имконияти чекланган кишиларни илиқ сўзлари ила уларнинг синиқ кўнгилларига хурсандчилик киритдилар.
2019 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Бухоро вилояти бўйлаб сафарлари давомида жоме масжидларда меҳнат қилаётган имом-хатиблар ва ноиблар билан мулоқот ўтказдилар.
2019 йилнинг 09 декабрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илм йўлида кўмак берамиз» номли хайрия тадбири ўтказилди.
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик куни” мавзусида диний таълим муассасалари талабаларининг Республика анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасасида Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигига бағишланган “Аждодларимиз мероси – маънавиятимиз сарчашмаси” мавзусидаги республика талабалар анжумани ўтказилди.