Қуръон мусобақаси энг қизғин паллада:
Бухоро вилоятида “Қорилар мусобақаси – 2018” кўрик танлови 2-босқичда (туман ва вилоят босқичи) ўтказилади.
2017 йил 4 декабр куни Бухоро шаҳрида меҳмон бўлиб турган Доктор Насриддин Умар бошчилигидаги Индонезия давлати делегацияси билан Бухоро вилоят масъуллари ўртасида зиёрат туризмини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича давра сухбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 2 декабр куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида "қорилар мусобақаси 2017" бўлиб ўтди.
Татаристон Республикаси Чистопольский район имом-мухтасиби Марсель Киямов, Қозон шаҳридаги “Рамазон” масжиди имом-хатиби Рамиль Мурадимов, Менделеевский район имом-хатиби Ирек Нуриев, шунингдек, Татаристондаги “Гаиля”, “Шамиль”, “Имом Нури” каби қатор масжидлар имом хатибларидан иборат меҳмонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамроҳлик қилди. Меҳмонлар Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари З. Ҳидоятов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили М. Нуруллаев томонидан кутиб олинди. Мартабали меҳмонлар шариф шаҳарнинг улуғ ва бетакрор қадамжолардан саналган етти пирлардан биринчилари булган Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг қабрларидан зиёратни бошладилар.
16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан вилоят Адлия бошқармаси, Бухоро давлат университети, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Маданият бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Мир Араб олий мадрасаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳамда вилоятдаги Миллий-маданий марказлар билан ҳамкорликда 2017 йил 15 ноябрь куни Бухоро давлат университетида “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” (Узбекистан-страна толерантности) шиори остидаги кўргазма ва анжуман ўтказилди.
Бугун юртимиз ҳаётининг турли жабҳаларида сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жорий йил 15 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги видеоселекторда аҳоли, айниқса, ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларни ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк аждодларимиз қолдирган бой илмий меросни ҳар томонлама ўрганиш, уларни кенг жамоатчиликка етказиш, турли оқимларнинг ёт ғояларига қарши асосли раддиялар тайёрлаш мақсадида Самарқанд вилоятида ҳадис ва калом илми, Фарғона вилоятида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухоро вилоятида тасаввуф мактаби, Қашқадарё вилоятида ақида мактабларини ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.